Фарғонада “Вазир кубоги” ғолиблари аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоятида аёл педагог ходимлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Мусобақа Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғи асосида республика бўйлаб ўтказилмоқда. Унда шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар иштирок этди.
[gallery-29385]
Вилоят босқичида 19 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди. Беллашувлар Фарғона олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб-интернати спорт залида кўтаринки руҳ ва муросасиз рақобат остида кечди.
Мусобақа якунига кўра, Бағдод туманидаги 15-мактаб жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Ёзёвон туманидаги 21-мактаб жамоаси иккинчи, Риштон туманидаги 25-мактаб жамоаси эса учинчи ўринга сазовор бўлди.
Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов томонидан топширилди. Шунингдек, республика босқичида иштирок этадиган жамоага омад тилади.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА