Фарғонада пилла терими бошланди
Бешариқлик пиллакорлар мамлакатимизда биринчилар қаторида жорий йил ҳосили — “кумуш тола”ни йиғиб олишга киришди.
Бу йилги мавсумда туманда 4 минг 176 қути ипак қурти парваришланиб, 251 тонна пилла ҳосили етиштириш режа қилинган. 2 минг 124 нафардан зиёд ипак боқувчи оилалар билан шартномалар тузилиб, тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Айниқса, “Нурли замин таровати” фермер хўжалиги аъзолари Олмахон Неъматова ҳамда Муаззамхон Исмоиловаларнинг фидокорона меҳнати эътиборга лойиқ. Улар 1,5 қутидан ипак қурти парваришлаб, белгиланган режаларни ортиғи билан бажаришга эришди.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА