Фарғонада Korzinka.uz савдо мажмуаси иш бошлади
Фарғона шаҳрида янги бунёд этилган Korzinka.uz савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Ушбу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур комплекс аҳолига қулай ва мақбул савдо хизматларини йўлга қўйиш, қолаверса, ҳудуднинг тадбиркорлик салоҳиятини юксалтириш йўлидаги хайрли қадамлардан бири эканлигини таъкидлади.
[gallery-2586]
Замонавий, ёруғ ва харид жараёни учун барча қулайликлар яратилган мажмуада озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари, маиший техника воситалари, умуман, аҳоли эҳтиёжи учун зарур маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилди. “Redtag” ва “Flo” каби нуфузли фирмаларнинг брендга айланган маҳсулотлари ҳам харидорлар учун мунтазир.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА