Фарғона вилоятида тест синовлари бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоятида 2026/2027 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул бўйича тест синовлари бошланди.
Вилоят бўйича имтиҳонларни ўтказиш учун 9 та бино ва 115 та аудитория тайёрланган бўлиб, улар бир вақтнинг ўзида 3 минг 450 нафар абитуриентни қабул қилиш имкониятига эга. Тест синовлари икки сменада ташкил этилган ва жами 64 минг 892 нафар абитуриентнинг иштирок этиши режалаштирилган.
Сўх тумани абитуриентларига қулайлик яратиш мақсадида тест синовлари туманнинг ўзида ҳам ўтказилмоқда.
[gallery-30395]
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Фарғона вилояти бўлими маълумотига кўра, тест жараёнлари тасдиқланган тартиб асосида ташкил этилган. Абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналари учун кутиш жойлари ва бошқа зарур шарт-шароитлар яратилган.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА