Фарғона вилояти Нодир нашрларнинг ҳар бири бир тарих
ФОТОРЕПОРТАЖ
1899 йили ташкил этилган Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази мамлакатимиздаги етакчи зиё масканларидан бири ҳисобланади. Кутубхона 50 дан ортиқ тилдаги 350 минг нусхага яқин универсал китоб фондига эга. Мазкур кутубхона 700 мингдан ортиқ китобхонга хизмат кўрсатиб келмоқда.
[gallery-4032]
Ахборот-кутубхона маркази бўлим бошлиғи Гуласал Валиеванинг айтишича, бу ерда сақланаётган ва тарихий, илмий, бадиий, маданий қимматга эга нодир нашрларнинг библиографик ва тўлиқ матнли базасини шакллантириш ҳамда уни тўлдириб боришга жиддий ёндашилади. Асрлар давомида қадрланиб келаётган бу китобларнинг ҳар бири бир тарих. Муҳими, китобхонлар кутубхона ахборот ресурсларидан максимал даражада фойдалана олишини таъминлаш чора-тадбирлари доимий эътиборда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА