Фаол маънавият тарғиботчилари тақдирланди
Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги байрами арафасида самарқандлик 8 нафар маънавият тарғиботчиси "Маънавият фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Кўкрак нишонини топшириш маросимида вилоят ҳокимлиги масъуллари, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбарлари иштирок этиб, тақдирланганларни табриклади. Маънавият нафақат жамият ривожи, балки давлат тараққиёти йўлида муҳим омил ҳисобланиши, хусусан, у туризм ва халқаро анжуманлар марказига айланаётган Самарқанднинг юзи эканлиги таъкидланди.

Маънавият тарғиботида фаол иштирок этаётганлар меҳнати эътироф этилди.


--2016 йилда "Энг фаол маънавият тарғиботчиси" республика танловининг ғолиби бўлган эдим,--дейди меҳнат фахрийси Фароғат Шокирова.-- Улуғ байрам арафасида яна бир бор тақдирланганимдан хурсандман. Бу ютуқ халқимиз маънавиятини юксалтириш йўлида меҳнат қилаётган барча самарқандликларга тегишли, деб ўйлайман.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари