Факт ва рақам: Дунёнинг энг йирик армияси қайси давлатда?
Глобал хавфсизлик ва геосиёсий жараённи англашда рақамлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга, чунки айнан статистика давлатларнинг реал ҳарбий қудратини очиб беради.
“Факт ва рақам” рукнида халқаро ҳарбий-сиёсий тенденция ишончли ва нуфузли манбалар – “Global Firepower-2025”, “The Military Balance” (IISS), SIPRI ва НАТО ҳисоботи асосида таҳлил қилинади. Шу тариқа давлатлар ўртасидаги куч мувозанати ва хавфсизлик сиёсати ҳақида муайян тасаввур ҳосил қилиш мумкин .
Энг йирик армиялар ва ҳарбий куч мувозанати

Гарчи, замонавий урушда технология ва разведка имконияти тобора муҳим аҳамият касб этаётган бўлса-да, армия нуфуси муайян давлатнинг ҳарбий қудратини белгиловчи асосий омиллардан бири бўлиб қолмоқда. Сўнгги маълумотга кўра, дунёда ҳарбийлар сони бўйича мутлақ етакчи давлат Хитой ҳисобланади. Чин Халқ озодлик армияси таркибида тахминан 2 миллион 35 минг фаол хизматчи мавжуд. Мутахассислар таъкидлашича, ХХР мудофаа тизими нафақат сон, балки ҳарбий такомил суръати билан ҳам ажралиб туради. Шу жиҳатдан мазкур мамлакат АҚШнинг асосий ҳарбий-стратегик рақиби сифатида кўрилади.

Иккинчи ўринда жойлашган, тахминан 1 миллион 455 минг нафар ҳарбийга эга Ҳиндистонда улкан армия сақланиши геосиёсий омиллар, жумладан Покистон ва Хитой билан хавфсизлик рақобатига боғлиқ. Бу юрт мудофаа тизимида инфратузилма ва маҳаллий саноатни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратмоқда. АҚШ эса 1 миллион 328 минг нафар фаол ҳарбий хизматчи билан кейинги ўринни эгаллаган. Бинобарин, Қўшма Штатлар технология, глобал ҳарбий базалар ва ҳарбий бюджет бўйича дунёда мутлақ етакчи. Шу нуқтаи назардан аксар таҳлилчилар аскар сонидан кўра, технологик салоҳият муҳимроқ эканини таъкидлайди.

Россия армияси 2025 йил ҳолатига кўра 1 миллион 320 минг аъзога эга. Украина билан уруш шароитида мамлакат сафарбарлик имкониятини кенгайтириб, ҳарбий инфратузилмага беқиёс маблағ йўналтирди. Аҳоли сонига нисбатан ўта ҳарбийлашган давлат – Шимолий Кореяда 1 миллион 280 минг аскар, зобит бор. Мамлакат иқтисодиёти ҳажми билан таққосланганда жуда юқори кўрсаткич ҳисобланадиган бу рақам хавфсизлик сиёсатида армия асосий ўрин тутишини кўрсатади.
Рўйхатнинг кейинги ўринларида қайд этилган Покистон (654 000), Эрон (610 000), Жанубий Корея (500 000) ва Вьетнам ҳам йирик доимий армияни таъминлаб келмоқда. Айниқса, ҳарбий хизмат хавфсизлик муҳити билан чамбарчас боғлиқ бўлиб қолаётган Жанубий Корея ва Покистонда минтақавий кескинлик кучли ҳарбий тизим сақлашни тақозо этади. Мутахассислар фикрича, XXI асрда ҳам қўшин сони ҳамон муҳим омилдир. Айниқса, қуруқлик бўйлаб эҳтимолий кенг кўламли можаролар нуқтаи назаридан. Шу билан бирга, замонавий урушда сунъий интеллект, дрон, кибер хавфсизлик ва юқори аниқликдаги қуроллар ўрни кескин ортмо қда.Умуман, ер юзидаги энг йирик армиялар ҳақидаги рақамлар фақат жонли куч миқдорини эмас, балки давлатларнинг геосиёсий хавфсизлик стратегиясини ҳам акс эттиради. Баъзи давлатлар сонга таянса, бошқалари юқори технологияли ва мобил армия моделини афзал билади. Демак, замонавий ҳарбий кучни баҳолашда фақат сон эмас, балки тайёргарлик, технология ва логистика имкониятига ҳам эътибор қаратиш зарур.
Замонавий армия қандай ўзгармоқда?

Сўнгги йилларда халқаро ҳарбий таҳлилларда муҳим тенденция кузатилмоқда: қудратли давлатлар энди фақат улкан армия сақлаш эмас, балки юқори технология ва тезкор ҳарбий куч яратишга ҳаракат қилмоқда. Таъкидланишича, замонавий урушда жонли куч миқдори муҳим бўлса-да, натижани кўпинча разведка, сунъий интеллект, дрон ва юқори аниқликдаги қуроллар ҳал қилади. Шу сабабли АҚШ, Хитой ва Россия каби давлатлар армияни рақамлаштириш ва янги технология жорий қилишга миллиардлаб доллар сарфламоқда. Яъни, XXI аср армиялари аста-секин анъанавий кўп сонли шаклдан ақлли армия тизимига ўтяпти.
АҚШ бу соҳада етакчи: мамлакат ҳарбий бюджети 2025 йил 880 миллиард доллардан ошиб, сон бўйича Хитойдан ортда бўлса-да, глобал ҳарбий база, ядро салоҳияти, авиа ташувчи флот ва ҳаво кучи жаҳон миқёсида мутлақ устунликни таъминлаб турибди. Мутахассислар Американинг асосий афзаллиги технология, логистика ва ҳарбий коалиция тармоғида, деб ҳисоблайди. Кўплаб таҳлилларда Қўшма Штатлар энг қудратли ҳарбий тизим эгаси сифатида баҳоланади.
Сўнгги ўн йил ҳарбий соҳада энг тез ўсган давлат саналадиган Хитой ҳарбий бюджети, расмий маълумотга кўра, 230-250 миллиард доллар атрофида. Мамлакат ҳарбий денгиз кучлари, гипер товушли ракеталар ва сунъий интеллект асосидаги ҳарбий тизимга мислсиз сармоя киритмоқда. Айниқса, Тайвань билан боғлиқ геосиёсий вазият Хитой армияси такомилини тезлаштирган асосий омил сифатида кўрилади. Қолаверса, Чин армияси нафақат Осиё, балки глобал даражада таъсир кучига айланишни мақсад қи лган.Россия армияси Украина билан уруш туфайли жиддий синовдан ўтаётгани замонавий урушнинг янги хусусиятини намоён қилди.
Хусусан, дрон, артиллерия ва электрон уруш тизими анъанавий танк ва пиёдалардан кўра муҳим аҳамият касб эта бошлади. Қайд этилишича, мазкур уруш XXI аср ҳарбий стратегиясини қайта шакллантирмоқда. Бинобарин, РФ ҳамон ядро захираси ва ракета технологияси бўйича дунёдаги энг йирик ҳарбий кучлардан бир идир.Кам сонли, аммо юқори технологияли армияга эга давлатлар ҳам диққат марказида. Масалан, Исроил фаол сон жиҳатидан йирик давлатлар билан баҳслаша олмайди, аммо разведка, ҳаво мудофааси ва дрон технологияси бўйича жуда илғор армия ҳисобланади. Жанубий Корея ҳам юқори технологияли қурол ва замонавий ҳарбий инфратузилма орқали салоҳиятини кучайтирмоқда. Демак, замонавий урушда сон эмас, технология ва тайёргарлик ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб бор япти.
Энг йирик армиялар ҳақидаги баҳс энди фақат сон билан чекланмайди, чунки энди ҳарбий қудрат технология, разведка ва иқтисодий имконият билан чамбарчас боғлиқ. Айрим давлатлар миллионлаб аскарга таянаётган бўлса, бошқалари кам сонли, аммо юқори самарадор армия яратишга ҳаракат қилмоқда. Шу нуқтаи назардан келажак армияси “энг катта” эмас, балки “энг интеллектуал ва технологик” куч сифатида намоён бўлиши кутил япти.
Келажак армияси ва глобал ҳарбий рақобат

Сўнгги йилларда халқаро хавфсизлик муҳити кескин ўзгариб, давлатлар ўртасидаги ҳарбий рақобат янги босқичга чиқди.
Мутахассислар фикрича, XXI асрда асосий кураш ҳарбий сони ёки танк миқдори билан эмас, балки технология, маълумот ва сунъий интеллект соҳасида кечади. Йирик давлатлар ҳарбий соҳада рақамли тизим, автоном қурол ва кибер хавфсизликка миллиардлаб доллар йўналтирмоқда. Айни жараён глобал армия қиёфасини тубдан ўзгартириб, анъанавий ҳарбий тизимни қайта кўриб чиқиш заруратига ишора қ илади.
Айниқса, сунъий интеллект келажак армияси учун асосий унсур сифатида кўрилмоқда. Зеро, СИ разведка, нишонни аниқлаш ва жанг майдонида қарор қабул қилиш тезлигини бир неча баробар оширади. АҚШ, Хитой, Буюк Британия сингари давлатлар мустақил дрон ва AI бошқарув тизимини ҳарбий инфратузилмага жорий қилишни тезлаштирган. Украинадаги уруш ҳам шу тенденцияни кучайтирди: арзон дрон жуда қиммат танк ва бошқа техника воситаларига қарши самарали восита сифатида намоён бўлди.
Мутахассислар келгусида армия қудратини аскар сонидан кўра, алгоритм ва рақамли технология белгилаши мумкинлигини таъкидламоқда. Демак, ҳарб ишида “рақамли инқилоб” бошл анган.Кибер хавфсизлик ҳам армия учун янги фронтга айланяпти, чунки замонавий давлат инфратузилмаси рақамли тизимга тобора кучли боғланмоқда. Таҳлилга кўра, келажак можароларида банк тизими, электр тармоғи ва сунъий йўлдошга қарши кибер ҳужум жиддий аҳамият касб этади. АҚШ, Хитой ва Россия кибер қўшинни мустақил ҳарбий йўналиш сифатида ривожлантирмоқда. Яъни, замонавий уруш фақат қуруқлик, денгиз ёки ҳавода эмас, балки рақамли маконда ҳам кечиши мумкин. XXI аср армияси нафақат қуролли куч, балки юқори технологияли ахборот тизимига ҳам айланмоқда.
Шу билан бирга, коинот соҳасидаги рақобат ҳарбий стратегиянинг муҳим қисмига айланди. АҚШ, Хитой ва Россия сунъий йўлдош, фазовий разведка ва ракетага қарши мудофаа тизимига улкан сармоя йўналтирмоқда. Таъкидланишича, келажакда коинот бўйлаб назорат ҳарбий устунликнинг асосий омил бўлиши мумкин. Сунъий йўлдош орқали алоқа разведка ва GPS тизими учун ҳал қилувчи аҳамиятга эгалиги сабаб, ҳарбий стратегиянинг муҳим бўлагига айланмоқда. Ҳарбий рақобат энди Ер билан чекланмай, орбитага ҳам кўчмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, дунёдаги энг йирик армиялар ҳақидаги тасаввур ўзгармоқда, замонавий ҳарбий куч тушунчаси янги мазмун касб этмоқда. Илгари армия қудрати асосан аскар сони билан баҳоланган бўлса, бугун технология, сунъий интеллект, кибер хавфсизлик ва космик имконият ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Демак, глобал хавфсизлик тизими ва давлатлар ўртасидаги куч мувозанати яқин йилларда янада мураккаблашиши м умкин.
Мусулмон Зиё, ЎзА