Facebook ёлғон хабарларга қарши курашмоқда
Facebook ижтимоий тармоғи 3 ойда COVID-19 ва вакциналар ҳақидаги 1,3 миллиард аккаунт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг юқори экспертлар ёлғон деб ҳисоблаган 12 миллиондан ортиқ хабарларни ўчириб ташлади. Бу ҳақдаги хабар компаниянинг расмий блогида эълон қилинди.
Сохта аккаунтлар турли платформаларда бўлади, бироқ Facebook ижтимоий тармоғида улар бошқа тармоқлардагидан кўра кўпроқ учрайди. Сохта аккаунтларни яратишдан кўзланган асосий мақсад – бошқа фойдаланувчиларни алдаш. Сохта акаунтлар шунингдек, ёлғон хабарларни тарақатиш учун ҳам яратилади.
Компаниянинг маълум қилишича, 35000 нафардан ортиқ киши Facebook платформасидаги ёлғон хабарларни йўқ қилиш устида тун-кун иш олиб боради.
Ўтган йили коронавирусга қарши вакциналар тўғрисида кўплаб ёлғон маълумотлар пайдо бўлди. Компаниядан маълум қилишларича, фуқаролар вирус тарқалишининг олдини олиш ва эмлаш ҳақида тўғри маълумот олишлари учун бундай ёлғон хабарларни йўқ қилиш тўғрисидаги қарор жуда фойдали бўлди.
Facebook тармоғида ёлғон хабарлар ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилиши АҚШ Вакиллар палатасининг Энергетика ва савдо қўмитаси томонидан ўтказилган режали текширувдан сўнг амалга оширилди. Қўмита технологик платформалар, жумладан Facebook ижтимоий тармоғининг ёлғон хабарларга қарши қандай кураш олиб бораётганини ўрганади.
Ўзбекистонда ҳам Facebook тармоғидаги ёлғон хабарлар билан боғлиқ фактлар аниқланди. Масалан, айрим фойдаланувчилар коронавирус юқтиришнинг биринчи ҳолатлари аниқлангунча, бу касалликни юқтирган юзлаб беморлар ҳақида постлар эълон қилишган. У ерда сохта маълумотлар тарқатилган.
Роман БОНДАРЧУК, ЎзА