Европада “батарея пойгаси”: Туркия етакчига айланмоқда
Европа давлатлари қайта тикланувчи энергияга ўтишни жадаллаштирар экан, энди асосий рақобат электр энергиясини сақлаш қуввати атрофида кечмоқда. Янги таҳлилларга кўра, Туркия батарея инфратузилмаси бўйича Европадаги ўта жиддий режалар тузган давлатга айланди.
Ҳозирги ишлаб турган қувват бўйича Германия 2,8 гигаватт билан биринчи ўринда турибди. Кейин Италия жойлашган. Янги қурилиш ва инвестиция лойиҳалари ҳисобга олинганда манзара кескин ўзгармоқда.
Таҳлилга кўра, Туркиянинг батарея лойиҳалари портфели 32,8 гигаваттга етган. Бу Германия, Польша ва Италия кўрсаткичларидан уч баробар юқори. Мутахассислар бундай ўсиш Анқаранинг шамол ва қуёш энергетикасига интеграция қилинган сақлаш тизими учун тармоқ имкониятини кенгайтиргани билан изоҳламоқда.
Батарея нархи кескин арзонлашиши Европа бўйлаб инвестицияни тезлаштирди, бироқ соҳа келажаги технологиядан кўра кўпроқ давлат сиёсатига боғланиб қолган. Барқарор қоидалар инвестор ишончини оширса, сиёсий ноаниқлик йирик лойиҳаларни секинлаштириши мумкин.
Мусулмон Зиё, ЎзА