Европа аэропортлари пандемия шароитида қандай ишлаяпти?
Март ойининг охири ва апрелнинг бошларида Европа осмонида асосан юк самолётлари парвозларни амалга оширди, деб маълум қилди Eurocontrol.
Март ойининг охири ва апрелнинг бошларида Европа осмонида асосан юк самолётлари парвозларни амалга оширди, деб маълум қилди Eurocontrol.
Европа Иттифоқи осмонида ҳаво қатновларини ташкиллаштиришга масъул бўлган мазкур ташкилот маълумотларига кўра, коронавирус пандемияси туфайли парвозлар 2020 йил март ойида йиллик кўрсаткич бўйича 65 фоизга қисқариб кетган.
Мартнинг охирги тўрт кунида: қатнов трафиги 2019 йилнинг шу даври билан солиштирганда 86-88 фоизгача тушган.
Авиарейсларнинг қисқариб кетиши аэропортлар ишларини ташкил этишни оптималлаштиришга мажбур қиляпти.
Масалан, Парижда Орли аэропорти ёпилди. Умуман, Франция осмонида ҳаво кемаларининг ҳаракати 91 фоизга қисқарди.
Европада энг гавжум бўлган Лондоннинг Хитроу аэропорти ўз имкониятларининг атиги 25 фоизидан фойдаланаяпти. Аэропорт шимолий терминалини ёпди.
Франкфурт аэропорти йўловчи оқимининг 90 фоизини йўқотди, аэропортда иккита терминал ишламаяпти.
Римда ҳам шу аҳвол.
Мадрид аэропортида тўртта терминалдан атиги биттаси ишлаб турибди. Барселонадаги Эль-Прат аэропорти фаолияти ҳам битта терминалда амалга оширилмоқда.
Москвада ҳам Шереметьево аэропортининг D терминали вақтинчалик ёпилди. Бу ерда халқаро рейслар 1 апрелдан бошлаб F терминалида амалга оширилмоқда, ички рейслар эса В терминалидан жўнатилади.