Евроиттифоқдаги энг бахтсиз мамлакат маълум қилинди
Болгария қаторасига иккинчи бор Евроиттифоқнинг энг бахтсиз мамлакати сифатида тан олинди, деб хабар тарқатди “Independent” нашри Евростат маълумотига таяниб.
“Болгария – ҳаётдан қониқиш индекси бўйича ўн баллдан 5,6 балл олган ягона мамлакат бўлди”, дейилади мақолада.
Энг бахтли мамлакатлар рўйхатини 7,9 баллли Австрия бошқармоқда. Польша, Финляндия ва Руминия 7,7 балл билан иккинчи ўринни бўлишган. Германия эса бу йил 6,5 балл олиб, бахтсиз мамлакатлар сафига тушиб қолди. Экспертлар буни ГФРда кузатилаётган иқтисодий турғунлик ва миграция инқирози билан боғламоқда.
Ҳаётдан қониқиш кўрсаткичи таълим даражаси, оилавий ва молиявий барқарорлик, дам олиш, ижтимоий ҳаётдаги иштирок ва бошқа омиллар ёрдамида аниқланади.