Эво Моралес: “Ордер мени қўрқитолмайди“
Боливия собиқ президенти Эво Моролес мамлакат бош прокуратураси томонидан уни ҳибсга олиш учун берилган ордер ноқонуний эканлигини маълум қилди, дейилади “РИА Новости“ хабарида.
Боливия собиқ президенти Эво Моралес мамлакат бош прокуратураси томонидан уни ҳибсга олиш учун берилган ордер ноқонуний эканлигини маълум қилди, дейилади “РИА Новости“ хабарида.
Маълумот учун, кеча, 19 декабрь куни вақтинча ҳукуматнинг ички ишлар вазири Артуро Мурильо собиқ президент бир неча айбловлар билан ҳибсга олиниши учун ордер берилганини маълум қилганди.
“Ордер мени қўрқитолмайди. То ҳаёт эканман, озод ва мустақил Боливия учун курашда давом этаман”, деб ёзади Эво Моралес Twitterдаги саҳифасида.