Етказиб бериш хизматида харидорга чек берилмайдими?
Долзарб саволга батафсил жавоб
Долзарб саволга батафсил жавоб
Карантин шароити туфайли ҳозирда кўпчилик интернет орқали савдо қилишга мажбур бўлмоқда. Буюртма қилинган товарлар уйга етказиб берилгач, кўп ҳолларда ҳисоб-китоб нақд пулда амалга оширилади. Лекин, чек берилмайди, бу қанчалик тўғри?
Мазкур саволга Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Елена Исмаева ойдинлик киритди.
"Ҳар қандай ҳисоб-китоб амалга оширилганида у пластик картами ёки нақд пул бўлишидан қатъий назар сотувчи харидорга харид чеки тақдим этиши шарт. Уйга етказиб келувчи терминал ёки касса машинаси билан келиб, харид қилинган товар учун чек беришга мажбур. Чек талаб қилиш истеъмолчининг ҳуқуқи ҳисобланади.Чек бермаслик истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини қўпол равишда бузишдир.
Чунки товар (иш, хизмат)лар учун ҳақ тўлаш шакли ҳамда тартиби белгиланган. "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 10-моддасида "Олди-сотди амалга оширилганда истеъмолчига касса ёки товар чеки берилади. Товарни касса ёки товар чекини бермасдан сотиш тақиқланади", деб кўрсатиб ўтилган"