Эътироф янги ғалабаларга йўл очади
Пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи”да турли соҳаларда юртимиз салоҳиятини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ мутахассислар “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Улар орасида юртимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, халқаро спорт майдонларида ватанимиз довруғини, ёшларимизнинг салоҳиятини кенг ёйишда иштирок этиб келаётган спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Евроосиё от спорти ассоциацияси вице-президенти Баҳромжон Ғозиев, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Аббосбек Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусанов, Беҳруз Каримов ҳамда “Ёш спортчи волонтёрлар” лойиҳаси асосчиси Парвина Абдиеваларнинг борлиги эътиборли бўлди.
Мазкур юксак эътироф мамлакатимизда спорт соҳасини, Олимпия ҳаракатини ривожлантириш, ёшларни жисмоний фаоллик ва соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистон спортининг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш йўлидаги ҳаракатларга ўзига хос кайфият бағишлаши билан аҳамиятли.
Т.Рўзиев, ЎзА