Беларусь-Ўзбекистон: спорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилмоқда
Минск шаҳрида Беларусь ва Ўзбекистон ҳудудлари II форуми доирасида икки давлат ўртасида ўрнатилган спорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масаласи таҳлил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси спорт вазири маслаҳатчиси Шерзод Сатторов иштирок этган йиғилиш давомида спорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқалари йилдан йилга ривож топаётгани эътироф этилди.

Анжуманда иштирок этган экспертлар халқаро майдонда янги Ўзбекистоннинг янги ғалабалари тобора кенг қулоч ёяётганини таъкидлади.
Икки давлат ўртасида спорт инфратузилмаси, болалар спортини ривожлантириш, ҳудудлар кесимида тажриба алмашиш, спортчилар ва мутахассисларнинг тажриба алмашишини янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилиниб, зарур ҳужжатлар ишлаб чиқиш юзасидан келишувларга эришилди.
Т.Рўзиев, ЎзА