“Етакчи” жамоаси турнирда етакчи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижонда Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Заковат” интеллектуал ўйинининг “Давлат солиқ қўмитаси раиси кубоги” турнирининг вилоят саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда 23 та жамоа ўзаро беллашди.
Қизғин ва муросасиз кечган заковат баҳсларида Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасининг “Етакчи” жамоаси ғолиб бўлди. Шаҳрихон тумани давлат солиқ инспекциясининг “Шаҳрихон” жамоаси иккинчи ҳамда Қўрғонтепа тумани давлат солиқ инспекциясининг “Қўрғонтепа” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
[gallery-5123]
Турнирда ғолиб бўлган жамоалар давлат солиқ бошқармаси томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА