Эртакнамо боғ барчани ўзига чорламоқда
Куни кеча Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида ишга туширилган Magic City маданият ва истироҳат боғи мўжизавий кўриниши билан ташриф буюрувчиларни ҳайратга солмоқда.
Давлатимиз раҳбари кўрсатмаси билан хорижий инвестиция иштирокида янгиланган боғ қарийб 21 гектар ҳудудда қад ростлади. Боғ йил давомида фаолият юритиши ва катталиги жиҳатидан Осиёда ягона.
[gallery-2660]
Лойиҳа икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда 9 гектар майдонда океанариум, бир вақтнинг ўзида 450 томошабинга хизмат кўрсатадиган Рим Колизейи кўринишидаги амфитеатр, 6 та залдан иборат кинотеатр, аттракционлар жой олган ўйингоҳ, эртакнамо қаср, майдони 8500 квадрат метр бўлган мусиқали фаввора, автомобиллар тураргоҳи қурилди.
Иккинчи босқичда 12 гектар ҳудудда тематик парк, болалар учун автодром ва аттракционлар, аквапарк бунёд этилади. Шунингдек, кафе ва ресторанлар, савдо дўконлари ташкил қилинади. Ҳаво мусаффолигини таъминлаш мақсадида каштан, қарағай, япон софораси, магнолия, эман, қайин каби дарахтлар экилади.
Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА