Эртадан Тошкентда иситиш мавсуми якунланади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги 26 мартдан Тошкент шаҳрида 2023-2024 йилги иситиш даври якунланишини маълум қилди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг “Коммунал хизматлар кўрсатишни тасдиқлаш қоидалари тўғрисида"ги қарорига асосан, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан юқори бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан тамомланиши белгиланган.
Шу боис, Тошкент шаҳар гидрометеорология марказининг маълумотларини ҳамда ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганлигини инобатга олган ҳолда, 2024 йилнинг 26 март кунидан 2023-2024 йилги иситиш даври якунланади, дейилади хабарда.
Ш.Маматуропова,
ЎзА