Эроннинг МАГАТЭ билан тузган битим муддати тугади
Теҳрон бундан буён Халқаро атом энергияси ташкилотига ўз ядровий объектлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этмайди.
Эрон парламенти раҳбари Муҳаммад Ғалибаф шундай баёнот берди, дейилади “Al-Hadath” тарқатган маълумотда.
“МАГАТЭ билан битим муддати тугади, биз ядровий объектларимизга доир маълумотларни эндиликда унга бермаймиз”, деди сиёсатчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Эроннинг уранни бойитиш билан боғлиқ бундан буёнги ҳаракатлари “ядровий битим” бўйича музокаралар жараёнини мураккаблаштиришини айтганди.