Эрон Хитойдан йирик қурол тўплами олади
“Reuters” агентлиги маълум қилишича, Теҳрон АҚШ ва Исроил билан содир бўлган тўқнашувлардан сўнг ўз ҳаво мудофаа тизимини қайта тиклаш мақсадида яқин ҳафталарда Хитойда ишлаб чиқарилган олиб юрилувчи ҳаво ҳужумидан мудофаа мажмуаси илк тўпламини қабул қилиши кутиляпти.
Умумий қиймати 60-70 миллион долларга баҳоланаётган ушбу шартнома 300-400 дона елкада олиб юрилувчи мудофаа тизими харидини назарда тутади. Бу Теҳрон уруш бошлангандан бери қисқа масофали ҳаво ҳимояси тизимини кучайтириш мақсадида амалга оширган энг йирик ташаббусларидан биридир.
Умуман, Ислом Республикаси ҳарбий салоҳиятини қайта тиклашга ҳаракат қилаётгани бор гап. Мутахассислар таъкидлашича, бундай аслаҳалар кичик гуруҳлар томонидан тезкор жойлаштирилиши, осон кўчирилиши туфайли аниқ нишонли ҳужумга анъанавий ҳаво мудофааси тармоғига нисбатан камроқ учрайди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА