Эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолати
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 32-умумтаълим мактабида Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси куни
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 32-умумтаълим мактабида Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Самарали таълим учун барча шароит яратилган ўқув масканида 854 нафар ўғил-қиз сабоқ олмоқда. “Конституция ва ёшлар” мавзуидаги тадбир Асосий қонунимизнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилди.
– Қомусимиз – эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолатидир, - дейди 11-синф ўқувчиси Жамолиддин Жалолов. –Биз, ёшларнинг билим олишимиз, касб-ҳунар эгаллашимиз, иқтидор ва салоҳиятимизни намоён этишимиз учун яратилган имкониятларнинг ҳуқуқий асоси Конституциямизда ўз ифодасини топган. Шу боис Бош қомусимизни чуқур ўрганишимиз, унинг асосида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишимиз зарур.