Эрдоған ва Пашинян телефон орқали суҳбатлашди
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар берди “Анадолу” агентлиги.
Томонлар муносабатларнинг бугунги ҳолати ва минтақа кун тартибида турган муҳим масалаларни муҳокама қилишган, дейилади хабарда.
Икки етакчи мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик таъминланиши минтақа барча мамлакатларининг тараққиёти ва фаровонлигига хизмат қилади, мазкур йўналишда дипломатик саъй-ҳаракат давом эттирилади, деб баёнот бердилар.
Эрдоған Пашинян билан телефон суҳбати ўтказишидан аввал Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан телефон мулоқоти ўтказган.
Туркия етакчиси “Қорабоғдаги амаллар нотўғри бўлаётгани ва уларни қабул қилиб бўлмаслиги”ни айтган.
9 сентябрда эътироф қилинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси парламенти ўз етакчисини сайлади. Озарбайжон ТИВ Арманистонга қарата бу сайлов Қорабоғдаги вазиятни янада кескинлаштиришини таъкидлаган.