Энг яхши тарбиячилар сараланди
«Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2025» танловининг Сурхондарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилган тадбирда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев иштирокчиларни самимий қутлаб, танловнинг асосий мақсади, моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида сўзлади. Бошланғич таълимда сифат ўзгаришларини амалга ошириш учун тизимда тажрибали, салоҳиятли, ўз касбининг фидойиси бўлган кадрлар сафини кенгайтириш айни зарурат эканига урғу берди.
[gallery-22997]
Иштирокчилар «Йилнинг энг фидокор тарбиячиси», «Энг яхши эко-тарғиботчи тарбиячиси» каби 6 та йўналишда ўз маҳоратини намойиш этди.
Ҳакамлар томонидан муносиб кўрилган номзодлар танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА