Энг сара полвонлар мардлар майдонида гиламга тушади
Эртага Термиз шаҳрида буюк аллома Ҳаким Термизий хотирасига бағишланган “Мардлар майдони” шиори остида халқаро кураш турнири бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан ташкил этилган матбуот анжуманида Халқаро кураш ассоциацияси, ўндан ортиқ хорижий давлат миллий федерациялари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар иштирок этди.

Анжуманда Президентимизнинг жорий йил 24 июлдаги “Буюк ватандошимиз, ҳадис ва тасаввуф илмининг етук намояндаси Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ўтказилаётган турнирга тайёргарлик жараёнлари, беллашувнинг мақсад ва вазифалари, мусобақада қатнашадиган полвонлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Қизғин баҳсларга бой бўлиши кутилаётган беллашувда 60 дан ортиқ хорижлик ва 90 нафар ўзбекистонлик донгдор курашчи 73,81 килограмм ва мутлақ вазн тоифасида гиламга тушади.

Мусобақанинг соврин жамғармаси 42 минг долларни ташкил этади.

Анжуман якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири