Энергия самарадорлигини оширишда илмий-амалий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
“Ўзэнергоинспекция”нинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ва Жиззах политехника институти раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида энергия самарадорлигини ошириш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда ташкилотларда энергия аудитларини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш, энергия тежамкор технологияларни амалиётга кенг жорий этиш ва бу борада илмий-амалий ёндашувларни кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.
–Энергия самарадорлигини ошириш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тежаш бугунги кунда муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бу борада илмий ёндашувларни амалиёт билан уйғунлаштириш, энергия аудитларини сифатли ташкил этиш ҳамда энергия тежамкор технологияларни кенг жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Институт билан ҳамкорликда бу йўналишдаги ишларни янада кучайтириш ва мавжуд муаммоларга амалий ечимлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратамиз, – деди инспекциянинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Илҳом Умаров.
Мулоқот давомида энергия самарадорлиги йўналишида амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш, инспекция ва институт ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ҳамда соҳадаги мавжуд муаммоларни илмий-амалий ёндашувлар асосида ҳал этиш бўйича таклифлар билдирилди.
Учрашув якунида белгиланган вазифаларни сифатли ва самарали амалга ошириш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ҳамда энергия самарадорлигини оширишга қаратилган амалий чора-тадбирларни изчил давом эттириш бўйича келишиб олинди.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА