Энди прогнозлар аниқроқ бўладими? (+видео)
Об-ҳаво прогнозлари бугун фақат эртанги ёмғир ёки қуёш ҳақидаги маълумот эмас. У авиация хавфсизлиги, транспорт тизими ва ҳатто инсонлар хавфсизлиги билан ҳам бевосита боғлиқ.
Ўзбекистонда эндиликда гидрометеорология инфратузилмаси ва авиация парвозлари хавфсизлигини таъминлаш тизими янги босқичга олиб чиқилмоқда.
Ушбу тизим хавфсизлигини янада кучайтириш бўйича муҳим қарор қабул қилинди.
Хўш, қарор билан янги қор мониторинг тизими, реал хавфларни — сел ва қор кўчишини, олдиндан аниқ айта оладими?
Аэропортлардаги янги метеорологик станциялар, рейс кечикишларини камайтирадими ёки умуман йўқ қиладими?
Реал вақт маълумотлар тизими, об-ҳаво прогнозини аниқроқ қилишда ҳал қилувчи бурилиш бўладими?
Ўзбекистон Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти ва Жаҳон метерология ташкилоти стандартларига мослашса, авиацияда қандай реал ўзгаришлар бўлади?
Бугунги энг катта муаммо нима — техника етишмаслигими ёки маълумотни тез ва тўғри таҳлил қилишми?
Ушбу саволлар билан мутахассисга юзландик.
<iframe width="1415" height="796" src="https://www.youtube.com/embed/sdXduweRIdk" title="Endi prognozlar aniqroq bo‘ladimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Эшмирзаева, Д.Якубов, У.Тўхтаев (видео), ЎзА