Эмлаш–ихтиёрий равишда амалга оширилади
Коронавирусга қарши эмлаш мажбурий бўлмайди, бироқ фуқароларнинг ўзи бу эмлашнинг зарурлигини тушунишлари керак. Россия Президенти Владимир Путин видеоанужман шаклида бўлиб ўтган иқтисодий йиғилишда бу ҳақда айтиб ўтди.
Россия раҳбари эмлаш масаласида турли фикрлар билдирилаётганини қайд этди. "Менимча,мажбурий эмлашни жорий қилиш мақсадга мувофиқ эмас, мумкин ҳам эмас”, - деди давлат раҳбари. Унинг сўзларига кўра, “фуқароларнинг ўзи бу эҳтиёжни англаб етиши” ва эмалашсиз улар “жуда жиддий ва ҳатто ҳалокатли хавфга дуч келиши мумкинлигини” тушуниши лозим.
Чекловлар олиб ташланиб, иқтисодиёт тикланиши билан, корхона ва ташкилотларнинг одатий иш фаолияти йўлга қўйилади, шунингдек, олдинда ёзги таътиллар ҳам бор.
Буларнинг барчаси инсонларнинг бир-бири билан янада кўпроқ мулоқотда бўлиши, жамоат жойларига ташриф буюришини англатади. Бундай шароитда, инфекциянинг тарқалиш хавфини камайтириш жуда муҳимдир. Бунинг учун эса, жамоавий иммунитетни шакллантириш керак.
Мажлисда Россия Президенти фуқароларни оммавий эмлашда фаол иштирок этишга чақирди.
Бизнинг мамлакатимизда ҳам эмлаш жараёнлари давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ, тиббий аралашувнинг дастлабки зарур шарти - фуқаронинг ўз ихтиёри билан унга розилик бериши ҳисобланади. Эмлаш ҳам тиббий аралашув саналади. Шу боис, ҳеч ким сизнинг ҳоҳишингизга қарши эмлашни амалга оширмайди. Қонунга мувофиқ, 14 ёшгача бўлган болалар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар учун тиббий аралашувга розилик уларнинг қонуний қонуний вакиллари томонидан берилади.
Роман БОНДАРЧУК, ЎзА