Елим чиқиндилар Арктика музликларида
Тадқиқотчилар фикрига кўра, елим чиқиндилар шамол таъсирида атмосферага кўтарилган ва қор, ёмғирга аралашиб Арктика музликлари ҳудудига келиб тушган.
Турли мамлакатлар вакилларидан иборат тадқиқот гуруҳи амалга оширган экспедиция натижасида қитъада айсберглар қалинлиги даражасидаги елим чиқиндилар тўплами топилди. Муз бўлакларини тўплаш мақсадида Ланкастер бўғозида 3 ҳафта давом этган экспедицияда гуруҳ аъзолари ранг-баранг тусдаги предметлар-елим чиқиндилар тўпламини учратдилар.
Тадқиқотчилар фикрига кўра, елим чиқиндилар шамол таъсирида атмосферага кўтарилган ва қор, ёмғирга аралашиб Арктика музликлари ҳудудига келиб тушган.
Энди тадқиқотчилар олдида ушбу чиқиндилар таъсирида қитъадаги балиқ, кит ва денгиз қушлари кўрган зарарни аниқлаш, шунингдек, мавжуд муаммони бартараф этиш вазифаси турибди.
– Бизга маълумки, ушбу ифлосланиш оқибатида нафақат одамзод, балки денгиз мавжудотлари ҳам жиддий зиён кўради. Ушбу салбий таъсир уларда баъзи касалликларни келтириб чиқаради, – дейди Германиядаги Alfred Wegener институти профессори Мелани Бергман. – Унинг оқибатида денгиз қуртларида ўсиш жараёни секинлашади, баъзи жонзотларда кўпайиш инстинкти деярли ўлади, баъзи тур жонзотлар эса нобуд бўлди. Бизнинг олдимизда қитъадаги жонзотларни ушбу ифлосланишдан зарар кўришини олдини олиш вазифаси турибди.
Эколог олимларнинг қайд этишича, ҳар йили сайёрамиздаги океан ва денгизларга 13 миллион тоннага яқин елим чиқиндилар ғарқ бўлади. Улар йиллар давомида сувда парчаланиб, экологиянинг жиддий ифлосланишига сабаб бўлмоқда.