Элдор Шомуродов: Эронга қарши ғалабалар сири - жуда кўп ўйнаяпмиз.
Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ғалабадан сўнг яна Тошкентда машғулотлар ўтказмоқда. Терма жамоамизнинг галдаги рақиби эса Сурия терма жамоаси. Вакилларимиз сурияликларга қарши Тошкентда баҳс олиб боради.
Кечагиги машғулотлар аввалида терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди. Футболчимиз таркибга жалб этилган ёшлар, Эрон устидан қозонилаётган ғалабаларнинг сири ва Каннаваронинг янги, 4-3-3 тактик схемаси ҳақида журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди.
Жараённи ЎзА YuoTube саҳифасида тўлиқ шаклда томоша қилишингиз мумкин.
Карим Худойқулов, ЎзА