ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
Андижон вилояти Жалақудуқ туманида жорий йилда 6 минг 218 гектар майдонга чигит экиш, пахтадан юқори ҳосил олиш кўзда тутилган.
ЧИГИТ ЭКИШ ИШЛАРИ ЯКУНЛАНМОҚДА
Андижон вилояти Жалақудуқ туманида жорий йилда 6 минг 218 гектар майдонга чигит экиш, пахтадан юқори ҳосил олиш кўзда тутилган.
Мамлакатимизда корнонавирус пандемияси туфайли карантин жорий этилган бўлса-да, вирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилган ҳолда қишлоқ хўжалик ишлари қизғин давом этмоқда. Буни Жалақудуқ тумани мисолида ҳам кўриш мумкин.
– Туманимиздаги мавжуд 7 та массивда бугунги кунга қадар 2 минг 700 гектар майдонга плёнка остига, 1 минг 233 гектар очиқ майдонга чигит экиб бўлинди, – дейди туман ҳокими Фурқатбек Бузруков. – Чигит экиш ишларида юзга яқин техника воситасидан фойдаланилмоқда. Бир неча кун ичида ерга уруғ қадаш ишлари якунига етказилади.
Чигит экилган майдонларда эса фермер хўжаликлари аъзолари томонидан плёнка устини тупроқдан тозалаш ва бошқа зарур агротехник тадбирлар олиб бормоқда.
– Хўжалигимиз жорий йилда 58 гектар майдонда деҳқончилик қилмоқда, – дейди тумандаги “Ободлик бунёдкори” фермер хўжалиги раҳбари Ортиқжон Ўрмонов. – Ўттиз гектар майдонга экилган буғдой барқ уриб ўсмоқда. Коронавирус инфекцияси туфайли жорий этилган карантин шароитида ҳам эҳтиёт чоралари кўрилган ҳолда дала ишларини қизғин олиб боряпмиз. Кеча 28 гектар майдонга чигит экиш ишлари якунланди.

Чигит экиш ишларида қатнашаётган механизаторлар, фермер хўжаликлари аъзолари мамлакатимизда эълон қилинган карантин ҳамда шахсий гигиена тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда меҳнат қилмоқда. Улар ҳимоя ниқоблари, антисептик воситалар билан таъминланмоқда.
Туман давлат санитария эпидемология осойишталик маркази мутахассислари дезинфекция қилиб, ишчиларга зарур тушунтириш ва тавсиялар бермоқда.
Туманда олиб борилаётган дала ишларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган зарур ишлар изчил ва тизимли олиб борилмоқда.