ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
Халқимиз азалдан мурувватли, бағрикенг ва саховатпеша.
Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари хайру саховат тадбирига ўз ҳиссаларини қўшди
Халқимиз азалдан мурувватли, бағрикенг ва саховатпеша. Айниқса, юрт бошига синов келган бугунги кунларда қадрият даражасига айланган миллий ўзига хослигимиз яққол намоён бўлмоқда.
Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига келиб тушаётган маблағлар халқимизнинг ана шундай ҳамжиҳат ва савоб ишларни қилишга чанқоқлигини кўрсатади.
Ватан тинчлиги, юрт осойишталиги ва халқ фаровонлиги йўлида матонат билан хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчилар ҳам бу эзгу ишдан четда қолганлари йўқ.
Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ихтиёрий равишда бир кунлик иш ҳақларини мазкур фондга беғараз ўтказиб беришди.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.
Азиз юртдошлар! Сиз уйда қолинг, биз сиз учун хизматдамиз!
Бу шарафли касб эгаларининг ватандошларимизга қарата айтилган даъватларидир.
Сиз бу даъватга қулоқ тутинг ва тез кунда юртимиздан коронавирус пандемиясини тўлиқ бартараф этайлик.