Экофаоллар Марказий Фарғона чўлларида
“Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари анъанага айланиб қолди. Бунда ёшлар эмин-эркин фикрларини билдиришади, таклифлар киритишади.
Фарғонадаги шундай учрашувлардан бирида экофаоллар Марказий Фарғона давлат ўрмон хўжалигига маърифий саёҳат уюштиришни таклиф этишганди.


Фарғона вилояти прокуратураси, экология, атроф муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши ҳамда туризм бошқармалари ҳамкорлигида бир гуруҳ экофаоллар, ёшлар, журналист ва блогерлар учун Ёзёвон чўлларига тур ташкил этилди. Унинг иштирокчилари Марказий Фарғона давлат ўрмон хўжалиги қум-барханлари, унинг флораси, хайвонот олами, энг қимматбаҳо бойлиги – асрий қумтепалар билан танишдилар. Мутахассислар минтақанинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тегишли маълумот беришди.
Муҳаммаджон Обидов,
ЎзА мухбири