ЕИда қайси маҳсулотлар энг кўп қимматлашди?
Йил бошидан бери Европа Иттифоқида нархи 3,6 баробар ошган газ дунё бозорида энг қиммат маҳсулот сифатида эътироф этилди. “РИА Новости” “ICE Futures”, “CME Group” ва Шанхай Металл Биржаси маълумотига таяниб, ушбу таҳлилни эълон қилган.
Буюк Британияда газ 239,55 фоиз қимматлашди, Жанубий Корея ва Японияда суюлтирилган табиий газ нархи 233,52 фоиз ошди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида гуруч йил бошидан бери нарх энг сезиларли даражада кўтарилди – 81,45 фоиз. Арпа (40,11 фоиз) ва рапс (33,6 фоиз) ҳам қимматлашган. Аксинча, апельсин шарбати (-33,28 фоиз) ва қаҳва (-18,15 фоиз) қиймати анча тушган.
Саноат товарлари ва металлар орасида иссиқ прокатланган пўлат ғалтак нархи энг юқори ўсиш қайд этган – 52,83 фоиз қимматлашган, кобальт гидроксиди эса ушбу тоифадаги энг кучли, 43,36 фоиз пасайишни кўрсатди.
Яқин Шарқдаги можаро Европадаги газ вазиятига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Қолаверса, йил бошида ЕИ Кенгаши Россия энергия импортини босқичма-босқич бекор қилиш назарда тутилган қоидани тасдиқлади. Келаси йил узоқ муддатли шартнома бўйича суюлтирилган табиий газ етказиш январь ойидан, қувур орқали газ юбориш эса ноябрдан тақиқланади.
Қисқа муддатли шартнома бўйича чоралар аллақачон кучга кирган.
С.Раҳимов, ЎзА