ЕИ Украина бўйича якдил баёнот қабул қилди
Европа Иттифоқи етакчилари бир йилдан кўп вақт ичида илк бор Украина бўйича якдил фикрга келиб, тегишли баёнот имзолашди. Бу ҳақда “Politico” нашри хабар берган.
– Мунозара якунланди, ЕИ Украина келишуви натижасини тасдиқлади, – дейилган ҳужжатда. – 2025 йил мартидан буён биринчи марта барча 27 аъзо давлат таклифни маъқуллади.
Ҳозиргача ЕИ саммитларида қабул қилинган якуний баёнотларни Венгрия собиқ Бош вазири Виктор Орбан рад этиб келган. Раҳбарлар эса “муқобил йўлни танлашга мажбур бўлиб, фақат 26 мамлакат томонидан маъқулланган алоҳида матнни илова қилишарди.
Бу гал барча 27 етакчи Украинани қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади ва ушбу давлатга ёрдам беришни давом эттиришга ваъда берди.
С.Раҳимов, ЎзА