Грузия Бош вазири Тожикистонда
Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги делегация Тожикистонга расмий ташриф билан келди.
Қардош юртга илк бор келган Грузия ҳукумати раҳбари тожикистонлик ҳамкасби билан чекланган ва кенгайтирилган таркибда учрашув ўтказди. Музокара давомида томонлар турли соҳада ҳамкорликка оид 11 ҳужжат имзолади. Икки давлат режаси – иқтисодиёт ва савдо, транспорт ва логистика, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, маданият ва туризм йўналишларида шерикликни янада мустаҳкамлаш.
Шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия тузиш тўғрисидаги битим ва Тожикистон ва Грузия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик бўйича протокол ҳам имзоланди.
С.Раҳимов, ЎзА