ЕИ мамлакатларида ўзбекистонлик кадрларга талаб ортмоқда
Ўзбекистон Миграция агентлиги, Швейцариянинг "Globogate" рекрутинг компанияси ҳамда Словакиянинг "Penta Hospitals International" компанияси ўртасида уч томонлама ҳамкорлик ўрнатилди.
Маълумки, “Penta Hospitals International” — Марказий Европадаги энг йирик хусусий тиббиёт тармоғи бўлиб, 150 дан ортиқ шифохона ва 100 га яқин тиббий парвариш муассасасини бошқаради.
Компания тизимида 25 мингга яқин ходим фаолият юритади. Шунингдек, корпорация яқинда Братислава шаҳрида ҳам 1 400 нафар ходимга мўлжалланган юқори технологияли шифохона барпо этди.
Янги лойиҳа доирасида “Penta Hospitals International” учун Ўзбекистонда шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш тизими яратилади.

“Globogate” билан амалга оширилаётган дастур доирасида қарийб 600 нафар ўзбекистонлик ҳамшира Германияда иш билан таъминланган. Энди мазкур ҳамкорликни Чехия, Словакия ва Польша кейинчалик, Эстония, Латвия, Литвага кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Г.Сатторова, ЎзА