Эҳтиёжманд оилаларнинг томи ёпиб берилди
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини доимий қўллаб-қувватлаш бугун устувор вазифалардан бирига айланган. Шу мақсадда жойларда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошида “Саховат ва кўмак” жамғармалари ташкил этилган. Ушбу жамғарма маблағлари ҳисобидан кўплаб кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларининг мушкуллари осон қилиниб, муаммоларига ечим топилмоқда.
Хусусан, яқинда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида жойлашган “Бахт” ва “Хушали” маҳаллаларида яшовчи иккита эҳтиёжманд оила хонадонлари том қисми “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан шифер қопламаси билан ёпиб берилди.


Эътибор ва ғамхўрликдан хурсанд бўлган оилалар вакиллари миннатдорчилик билдирди.
Ўлмас Баротов, ЎзА.