Эгилган бошни қилич кесмас...
Жорий йилнинг январь ойида 1956 йилда туғилган Шадиев Мавлян Тошкент минтақасидаги темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.
У ўз аризасида 2021 йил 5 январь куни соат 09:30 ларда темир йўл чиптасини сотиб олиш учун «Тошкент-Марказий» вокзалининг чиптахонасига келганлигини, шунда чиптахона ичидаги йўловчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида уяли алоқа воситаларини қувватлаш учун яратилган қувватлаш қутисига ўзига тегишли бўлган нархи 1.274.000 сўмлик «Acer ASPIRE ONE» номли нетбукини қувватлаш учун қўйганлигини, лекин бир неча дақиқа эътиборини йўқотган вақти номаълум кимса томонидан мазкур «Acer ASPIRE ONE» номли нетбуки ўғирланганлигини маълум қилган.
Шу заҳоти Тошкент минтақасидаги темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан М.Шадиевга тегишли бўлган «Acer ASPIRE ONE» номли нетбукни қидириб топиш юзасидан терговга қадар текширув ишлари жадаллаштирилиб, натижада М.Шадиевга тегишли бўлган «Acer ASPIRE ONE» номли нетбук шу вақти «Тошкент-Марказий» вокзалининг чиптахонасига кириб-чиқиб кетган, Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Н.Н. томонидан яширин равишда ўғирлаб олиб чиқиб кетилганлиги аниқланган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси суриштирув бўлимига ўтказилган ва Н.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида М.Шадиев «Acer ASPIRE ONE» номли нетбукини қайтариб олганлиги, Н.Н. қилган ишидан пушаймон бўлиб М.Шадиевдан кечирим сўраганлиги боис, М.Шадиев Н.Н. билан ярашув институтлари тамоилига асосан ярашиш истагини билдирган. Шунга кўра Н.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66(прим 1)-моддаси билан тугатилди.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ҳозирги кунда темир йўллардан фойдаланаётган йўловчиларга қулайликлар яратишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлардан айрим фуқароларимиз нопок ниятда фойдаланишмоқда.
Отабек Машрапов,
Транспортда ХТББ Тергов бошқармаси Жиноятларни тергов қилиш бўлими терговчиси,
капитан