Эҳтиёжманд оилалар моддий қўллаб-қувватланмоқда
Туман миқёсида эса пандемия сабабли даромадидан айрилган, эҳтиёжманд 1563 оилага 1 миллиард 315 миллион 160 минг сўм миқдорида ёрдам пули топширилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида Бухоро вилояти Жондор туманида 1563 эҳтиёжманд оилага моддий ёрдам кўрсатилди.
Давлатимиз томонидан ажратилган бир марталик ёрдам пулларини ўз эгаларига вақтида етказиш туман Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди.
Биринчи сектор ҳудудида 10 та маҳалла мавжуд бўлиб, “Темир дафтар” рўйхатига киритилган 290 та эҳтиёжманд оиланинг 1135 нафар аъзосига 249 миллион 700 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.Туман миқёсида эса пандемия сабабли даромадидан айрилган, эҳтиёжманд 1563 оилага 1 миллиард 315 миллион 160 минг сўм миқдорида ёрдам пули топширилди.

