Душанбеда Эмомали Раҳмон Қозоғистон вакилини қабул қилди
Ижтимоий тармоқда тарқалган норасмий хабарлар ортидан Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон омма олдида кўриниш берди ва давлат раҳбари фаолиятини давом эттираётганини тасдиқлади.
16 февраль куни Эмомали Раҳмон Душанбеда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Ермек Қошербаев билан музокара ўтказган. Учрашув давомида томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда минтақавий хавфсизлик масалаларига эътибор қаратган.
Президент матбуот хизмати маълум қилишича, мулоқот Тожикистон ва Қозоғистон муносабатларидаги ижобий ўсиш суръатини яна бир бор намоён этган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА