Дунёдаги энг хавфсиз шаҳар эълон қилинди
2021 йилда Копенгаген илк маротаба дунёнинг хавфсиз шаҳри деб эълон қилинди.
Бу шаҳар 100 баллик йиллик ҳисоботда 82,4 балл тўплаган.
Дания пойтахти асосан экологик хавфсизлиги сабабли 2019 йилда эгаллаган саккизинчи ўриндан 1 поғонага кўтарилди.
Копенгагенни хавфсиз шаҳар қилувчи муҳим омиллардан яна бири, бу жиноятчилик даражасининг пастлигидир. Ҳозирги кунда бу ерда жиноятчилик даражаси охирги ўн йилликда энг паст даражада, дейилади Копенгаген лорд-мэри Ларс Вайснинг ҳисоботида.
Копенгаген шунингдек, катта ижтимоий жипслик ва фаровонлик даражасида нисбатан кичик тафовут билан ҳам ажралиб туради. Бу шаҳарда фаррош ва директор битта дўконда харидни амалга оширади ва фарзандларини битта мактабда ўқитади.
Торонто шаҳри 82,2 балл тўплаб, биринчи ўриндан иккинчи ўринга тушди, Сингапур 80,7 балл билан учинчи ўринни эгаллади.
www.cnn.com сайти материаллари асосида
Гулруҳ Абдуллаева тайёрлади, ЎзА.