Дунёдаги энг кўп маош олувчи раҳбарнинг ойлиги яна 1 миллион доллар оширилади
Сингапур ҳукумати вазирлар ва бошқа юқори лавозимли амалдорлар, жумладан дунёнинг энг кўп маош олувчи сиёсий раҳбари ҳисобланган Бош вазир Лоренс Вонгнинг йиллик маоши оширилишини эълон қилди.
Энди унинг бир йиллик даромади тахминан 1,1 миллион доллар қўшилиб, 2,8 миллион долларни ташкил этади. Вонг бу маблағни кейинги беш йил ичида хайрия йўлида сарфлашини айтди. Мулозимнинг сўзларига кўра, маош оширилиши ҳукуматга кўпроқ иқтидорли мутахассислар жалб қилиш учун зарур. Аввал ҳам Сингапур расмийлари юқори тўловни коррупция хавфини камайтириш истаги билан боғлаган эди.
Дарвоқе, Гонконг Бош ижрочи директори Жон Ли 719 000, Швейцария Президенти Гай Пармелин 606 000, АҚШ Президенти Дональд Трамп 400 000 ва Буюк Британия Бош вазири Энди Бёрнем 230 000 доллар йиллик маошга эга.
С.Раҳимов, ЎзА