Дунё бўйича СИ ёрдамида кибер ҳужум уюштирган 1000 та сервер аниқланди
Япониядаги Компьютер билан боғлиқ фавқулодда жараённи ўрганиш гуруҳи Мувофиқлаштириш маркази (JPCERT/CC) бошчилигидаги халқаро текширув натижасига кўра, сунъий интеллектга асосланган кибер ҳужумни тайёрлаш ва амалга ошириш учун ишлатилган дея гумон қилинган тахминан 1000 та сервер октябрь ойидан бери онлайн режимда ишламоқда.
Маълумотга кўра, ушбу серверлар заифликни бевосита сканерлаш ва ер юзи бўйлаб веб-сайтларга ҳужум амалга ошириш учун СИга асосланган воситалардан фойдаланган бўлиши мумкин.
Тергов октябрь ойи бошида халқаро кибер хавфсизлик компаниялари иштирокида бошланган. Ҳозир мутахассислар тахминан 600-700 серверни кузатмоқда.
Серверлардан бирида тадқиқотчилар Американинг “Anthropic” компанияси томонидан ишлаб чиқилган дастурий ёрдам воситаси изини топди. Демак, кибер жиноятчилар ҳужум қобилиятини ошириш учун СИ воситасидан фойдаланаётган бўлиши мумкин.
JPCERT/CC таҳлилчиси Кэн Садзе кибер ҳужумда сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳали дастлабки босқичда экани, келажакда янада мураккаблашиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
С.Раҳимов, ЎзА