Дукчи Эшон таваллудининг 170 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди (+видео)
Дукчи Эшон (Муҳаммадали Собир ўғли) — ўзбек халқи мустақиллиги учун Россия империясига қарши курашган буюк тарихий шахс ҳисобланади.
Дукчи Эшон таваллудининг 170 йиллигига бағишлаб ФА Тарих институтида уюштирилган эллараро илмий йиғин буюк бобомизнинг шахсияти, Туркистон мустақиллиги учун кураши, шунингдек, ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихини ўрганишдаги аҳамиятига бағишланди.
Тадбир давомида Дукчи Эшоннинг ўзбек халқи, Туркистон тарихидаги ўрнини тадқиқ этишнинг долзарблиги, унинг шахсиятини миллий тарихимизда қайта баҳолаш заруратини асослаб берилди ва унга тегишли бўлган турли манбалар — архив ҳужжатлари, матбуотдаги чиқишлар ва хотираларни таснифланиб, уларнинг илмий қиймати ва аҳамияти таҳлил қилинди.
“Миллий-озодлик ҳаракати тарихи: Дукчи Эшон қўзғолони” эллараро йиғинда эълон қилинган илмий натижалар, маърифий фикрлар халқимиз, айниқса, ёшларнинг буюк бобомизнинг ҳарбий маҳорати, ҳуррият ва озодлик йўлидаги курашлари ҳақидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қилади.
<iframe width="815" height="458" src="https://www.youtube.com/embed/C_I5vrGafSQ" title="Dukchi Eshon tavalludining 170 yilligiga bag`ishlangan tadbir o`tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА