Дублинда Фаластин байроғи кўтарилади
Ирландия пойтахти Дублин шаҳри кенгаши Ғазо аҳолиси билан бирдамлик намойиши сифатида мэрия олдида 7 кун давомида Фаластин байроғини кўтариш таклифини бир овоздан маъқуллади.
Ноябрь ойи бошида кенгашга тақдим этилган ушбу масала овоз бериш йўли билан қабул қилинди, деб ёзди “Irish Independent”.
Кенгаш аъзоси Сиаран Пьерри ижтимоий тармоқ орқали эълон қилган таклифи якдил қўллаб-қувватланганини эълон қилди.