Дорихона фаолияти фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар беришича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “S.L.” МЧЖга қарашли дорихона раҳбари ва сотувчиси кучли таъсир қилувчи 30 дона “Zardex” дори воситасини ноқонуний тарзда 600 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбирда дорихонада муомалага киритиш учун сақлаб келинаётган яна 870 дона “Zardex”, 120 дона “Gabagamma” ҳамда 111 дона “Тебантин” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ш.Маматуропова, ЎзА