Дорининг контрафакт нусхаси йўқ қилинди
Сирдарё вилояти адлия бошқармасига “Абботт Products Operations AG” компаниясига тегишли “Дюспаталин/Duspatalin” дори воситасининг контрафакт нусхаси сотилаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган. Бу тўғрида бошқарманинг ҳуқуқий ахборот шуъбаси томонидан маълумот берилди.
Мурожаатга асосан белгиланган тартибда “А” ҳамда “Б” МЧЖларда текширув ўтказилганда “Абботт Products Operations AG" компаниясининг “Дюспаталин/Duspatalin” дори воситасига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган “МЕР ДУСПАТАНИМ/МЕР DUSPATANIM” номи остида контрафакт дори воситаси сотилаётганлиги аниқланган.

“А” ҳамда “Б” МЧЖларга тақдимнома киритилиб, контрафакт дори воситасининг сотилишига чек қўйилиб, белгиланган тартибда йўқ қилиниши таъминланди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири