Дональд Трамп: Туркияни жуда қадрлайман
АҚШ Президенти Дональд Трамп Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашувдан сўнг Сурия шимолидаги хавфсизлик ҳудуди яхши ишлаётганини айтди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашувдан сўнг Сурия шимолидаги хавфсизлик ҳудуди яхши ишлаётганини айтди.
“Биз режадан ташқари учрашдик, мен у билан ҳаммасини муҳокама қилдим. Хавфсизлик ҳудудида ишлар яхши бормоқда. Бунинг учун Туркияни жуда қадрлайман”, деди Трамп журналистларга. РИА Новости бу ҳақда хабар беради.