Дональд Трамп Оқ уйни қачон тарк этади?
АҚШ президенти Дональд Трамп сайловчиларнинг кўпчилиги демократ Жозеф Байденга овоз берса, Оқ уйни тарк этишини маълум қилган эди, дейилади "ТАСС" хабарида.
"Таслим бўлиш жуда қийин нарса, чунки биз катта фирибгарликлар бўлганлигини биламиз. Вақт биз томонда, ҳамма нарса биз томонда", деди АҚШ президенти.
Президентнинг сўзларига кўра, у Аризона ва Пенсилвания штатларида ютқазиши мумкин эмас эди.
2024 йилги сайлов кампаниясида иштирок этиш тўғрисидаги саволга давлат раҳбари қуйидагича жавоб берди: "Мен 2024 йил ҳақида гапиришни истамайман, чунки бу жуда узоқ. Бу узоқ йўл. Сиз катта фирибгарликни, юз минглаб овозларни кўришингиз мумкин. Байден 80 миллион овоз ололмади. Бутун дунё бизнинг сайлов жараёнимизни кузатмоқда ва кулмоқда. Бу жуда ачинарли ҳолат"
Президентдан Оқ уйдан кетиш тўғрисида сўрамоқчи бўлган мухбирлардан бирига Трамп, ҳозирда АҚШ президенти эканлигини, у билан бундай гаплашмаслик кераклигини уқтирган.