ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ
Ўғлим хусусий мактабда ўқийди. Март ойи учун қайта ҳисоб-китоб кўриб чиқилмади, боз устига апрель ойи учун 50 фоизлик тўлов қилишимизни сўраяпти. Бу тўғрими?
Ўғлим хусусий мактабда ўқийди. Март ойи учун қайта ҳисоб-китоб кўриб чиқилмади, боз устига апрель ойи учун 50 фоизлик тўлов қилишимизни сўраяпти. Бу тўғрими?
Бу саволга АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган онлайн брифингда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова жавоб берди.
– Нодавлат умумтаълим ташкилотларида таълим олувчининг ўқиши учун тўланадиган тўлов миқдори ва уни амалга ошириш даврийлиги умумтаълим ташкилоти ва ота-она ўртасидаги шартномада белгилаб қўйилади.
Агар ота-оналар томонидан март ойи учун олдиндан тўлов амалга оширилган бўлса, март ойининг иккинчи ярмида дарс машғулотлари олиб борилмагани сабабли ўтказилмаган дарс машғулотлари учун тўланган тўлов қайтарилиши керак.
Томонлар ўртасида низо чиққан тақдирда, тегишли фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиниши мумкин.